Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қирғизистонда ЕТТР кредитлари ҳисобига янги автобус ва троллейбуслар келтирилади
15:05 / 05.06.2015
1064

Қирғизистонда жамоат транспорти инфраструктураси ривожлантириш мақсадида Европа тикланиш ва тараққиёт банки 8.8 млн евро ажратади. Қирғизистон телеграф агентлигининг молия вазири ўринбосари Мирлан Бойғончоқовга таяниб ёзишича, бу пуллар ҳисобига биринчи навбатда Ўш шаҳри учун янги автобус ва троллейбуслар сотиб олинади.

Ажратилаётган маблағларнинг 5.7 млн евроси кредит тарзида берилади, 1.3 млн грант ҳисобланади. Кредит 12 йилга мўлжалланган бўлиб, шулардан 2 йили имтиёзли давр ҳисобланади.
Троллейбуслар сотиб олишга 3.1, автобусларга 2.7 млн, электрон тизимни ривожлантириш ва деполарни тиклашга 2.3 млн, чипта сотишнинг автоматик тизимини жорий қилиш учун 600 минг евро сарфланади.

Ҳукумат 20 дона троллейбус ва 24 дона автобус сотиб олишни режалаштирмоқда.
Айни кунларда Ўш шаҳрида 40та автобус ва 17 троллейбус ишлаб турибди. Бундан ташқари, 57 йўналишда 1 200 микроавтобус қатнайди.


Улашинг
  • Теглар:
Top