Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Сурияга Хитойдан 80 ёшли “жиҳодчи” келди
11:20 / 05.06.2015
5377

Шинжон мухтор вилоятида истиқомат қилувчи 80 ёшли киши "ИШИД" таркибига қўшилиш учун Сурияга келди. Муҳаммад Амин ўзи билан бирга тўрт набираси, қизи ва рафиқасини ҳам олиб келди.

The Daily Mail нашрининг ёзишича, бу факт ИШИД томонидан тарқатилган видеолавҳада ўз аксини топган.
Айтилишича, Муҳаммад Амин ўғли Сурияда ўлдирилганини эшитгандан сўнг шундай қарорга келган. “Хитойликлар мени 60 йил давомида қийнашди”, – таъкидлаб ўтди у.

Муҳаммад Амин машғулотлар қароргоҳида тайёргарликдан ўтиб, қурол олди. Ҳозирча у олд жабҳага юборилмай, базада тутиб турилибди.


Улашинг
  • Теглар:
Top