Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Блаттернинг қизи ўз отаси ФИФА ишончни йўқотса ҳомийлар кетишидан қўрққанини маълум қилди
15:24 / 07.06.2015
1454

ФИФА президенти Йозеф Блаттернинг қизи Корин отасининг ўз лавозимини тарк этиш қарорига изоҳ бериб ўтди.

“У футбол учун кетди. У менга ФИФА ишончни йўқотса, ҳомийлар кетиб қолишидан қўрқишини айтган эди.

Унга қарши фитна уюштирилди. Платини конгресс давомида белдан пастки қисмга зарба бергудек сўзларни айтди. Менга ҳеч қандай фитна бўлмаганини айтманг.

Мен ўз отамни яхши биламан. У сиз топишингиз мумкин бўлган дунёдаги энг ҳалол одам”, деб айтмоқда Блаттернинг қизи.

Аввалроқ ФҚБ ва АҚШ Адлия вазирлиги Блаттерни тергов қилаётгани маълум қилинганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top