Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбекистонлик ёш шахматчилар Осиё чемпионатида совриндор бўлишди
19:35 / 07.06.2015
848

Сингапурда ўтказилган болалар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистон вакиллари совриндор ўринларни қўлга киритишди.

Сурхондарёлик 7 ёшли шахматчи қиз Жўраева Муаттар (2 карра Осиё чемпиони) блиц йўналишида кумуш медални, Тошкент вилояти вакили бўлмиш 7 ёшли Раҳматуллаев Акжол эса стандарт шахмат бўйича бронза медални қўлга киритган. Шунингдек, 9 ёшгача бўлган шахматчилар орасида блиц йўналишидаги мусобақада Раҳматуллаев Алмас бронза медалга эга бўлган.


Улашинг
  • Теглар:
Top