Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Обама ФИФА ҳалоллик ва ойдинлик тамойилларида фаолият юритиши жуда муҳимлигини айтди
23:14 / 08.06.2015
1320

АҚШ президенти Барак Обама ФИФАнинг ҳалол ва очиқ-ойдин ишлашини истаётганини айтди. Бу ҳақда у Германиядаги “Катта еттилик” саммити якунларига кўра маълум қилди.

“ФИФА ҳалоллик, ойдинлик ва жавобгарлик тамойилларида фаолият юритиши муҳимдир. Айбловлар ва терговлар давом этмоқда ва биз шу нарсани ёдимизда сақлашимиз керакки, футбол – бу нафақат ўйин, балки катта бизнес ҳамда улкан миллий ифтихор манбаидир”, деб айтди Обама.

Обама АҚШ прокуратураси томонидан ФИФА фаолияти тергов қилинаётганига изоҳ беришдан бош тортди.


Улашинг
  • Теглар:
Top