Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Обама ва Меркель Россияга қарши санкциялар борасида бир тўхтамга келишди
07:14 / 08.06.2015
10840

АҚШ президенти Барак Обама ва Германия канцлери Ангела Меркель Россияга қарши санкцияларнинг давомийлиги бўйича келишувга эришишди, деб Оқ уй берган баёнотга иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда Bloomberg агентлиги.

Обама ва Меркель “Катта еттилик"нинг биринчи ялпи йиғилишида юзма-юз учрашиб, “Россияга қарши санкциялар давомийлиги Россия томонидан Украина бўйича Минск келишувларининг тўлиқ бажарилиши билан боғлиқ бўлиши кераклигига” келишиб олган.

Шунингдек, икки давлат раҳбари Трансатлантика савдо ва инвестиция ҳамкорлигини муҳокама қилишди ва келгуси келишувлар доирасида биргаликдаги фаолиятнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтишди.

Германиядаги Эльмау қасрида 7-8 июнь кунлари “Катта еттилик” давлатлари – Германия, АҚШ, Канада, Франция, Италия, Япония ва Буюк Британия етакчиларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда. “Еттилик”ка 1998 йилда қабул қилинган Россия Украинадаги вазият туфайли 2014 йилдан бу гуруҳдан четлатилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top