Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
"Севилья" Бакканинг ўрнига Льорентени сотиб олиши мумкин
17:08 / 08.06.2015
758

"Ювентус" жамоасининг испаниялик ҳужумчиси Фернандо Льоренте кейинги мавсумда "Севилья" жамоасида ҳаракат қилиши мумкин. Бу ҳақда Goal.com нашри хабар берган.

Хабарда айтилишича, андалусияликлар бу 30 ёшли футболчини Карлос Баккага ўринбосар сифатида кўришмоқда. Колумбиялик ҳужумчи ёзги трансферлар вақтида жамоани тарк этиши мумкинлиги айтилган.

Маълумот учун, Льоренте 2014-2015 йилги мавсумда "Ювентус" сафида 31 ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ҳамда битта голли узатмага муаллифлик қилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top