Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Bayer компанияси диабетиклар учун ускуналар ишлаб чиқарувчи бизнесини Panasonic’га 1 млрд еврога сотмоқда
16:41 / 10.06.2015
683

Германиянинг Bayer фармацевтика компанияси қанд касаллигидан азият чекувчиларга ёрдам берувчи тиббий ускуналар ишлаб чиқарувчи бўлинмасини Япониянинг Panasonic Healthcare корхонасига (KKR & Co жамғармаси ва Panasonic компаниясининг қўшма корхонаси) сотиш бўйича келишувга эришди. Bayer берган маълумотга кўра, бу бўлинманинг портфолиоси Contour бренди остида ишлаб чиқарилувчи қондаги шакар миқдорини ўлчовчи асбоблар ва бошқа маҳсулотларни ўз ичига олади.

Битим 2016 йилнинг 1-чорагида ёпилиши кутилмоқда.

2014 йилда бу бўлинманинг савдолари ҳажми 909 млн еврони ташкил қилган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top