Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Воронежда Ўзбекистон фуқаросини уриб ўлдирган собиқ полициячи қамалди
21:40 / 10.06.2015
2651

Россиянинг Воронеж вилоятида Ўзбекистон фуқаросини калтаклаб ўлдириб қўйган собиқ полициячи ҳамда унинг уч нафар шериги узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.
Собиқ инспектор Александр Римарёнок танишлари Андрей Маренков, Сергей Битюков ва Александр Попов билан биргаликда гуруҳ бўлиб қасддан қотиллик қилишда айбдор деб топилди.
Суднинг аниқлашича, 2013 йилнинг апрелида улар Ўзбекистон фуқароси билан жанжаллашиб қолиб, уни калтаклашган, сўнг автомобиль юкхонасида дарё бўйига олиб бориб, ўлдиришган. Жасад ўрмонда кўмиб ташланган.
Римарёнок 16 йилга, Маренков ва Битюков 12 ва 14 йилга, Попов 10 йилга қамалди.


Улашинг
  • Теглар:
Top