Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг ярим финалида уч нафар ўзбекистонлик спортчи иштирок этади
15:04 / 11.06.2015
638

2015 йил 11 июнь куни Тошкент шаҳрида жойлашган «Ўзбекистон» спорт саройида бокс бўйича 1999-2000 йилларда таваллуд топган ёш чарм қўлқоп усталари ўртасида Осиё чемпионатининг бешинчи кун учрашувлари бўлиб ўтди.

Бешинчи кунги ба=сларда -46 кг., -50 кг. ва -60 кг вазн тоифаларида ярим финалга йўлланма спортчилар маълум бўлди. 
 
Ушбу вазн тоифаларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Ҳалимбек Утегенов (-46 кг), Жаҳонгир Раҳмонов (-50 кг) ва Темурбек Саъдуллаев (-60 кг) каби спортчилар медаллар учун курашни давом эттиришмоқда.



Улашинг
  • Теглар:
Top