Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тошкентда ака укасини ҳимоя қилаётиб дўстини пичоқлаб қўйди
14:39 / 11.06.2015
2485

Тошкентнинг Чилонзор туманида содир бўлган кўнгилсиз ҳодиса икки кишининг оғир тан жароҳати олиши билан якунланди. Тафсилотларни “Огоҳ” нашри келтирди.
Боир Баҳромов уйида дўсти Дилмурод Пардаев билан ароқ ичиб ўтирганида укаси – Ботир Баҳромов келиб қолган. Ака ўз укасига ҳам қадаҳ тутган. Учовлон икки шиша ароқни тугатиб, зиёфатни кўчада давом эттиришга қарор қилишган. Кафеда уларга Дилмуроднинг таниши Бобур қўшилган.
Яна икки шиша ароқ ичилгач, ширакайф Дилмурод Бобур билан жанжаллаша бошлаган. Лекин Ботир уларни ажратишга ҳаракат қилганда, “йигитча”нинг сўзлари Дилмурод оғир ботган ва эндиликда унга зўравонлик қила бошлаган.
Ботир уйга кетиб қолган. Қолган улфатлар ҳам унинг ортидан етиб боришган. Дилмурод билан Ботир ўртасида келиб чиққан тўполонда биринчиси ногаҳон ош пичоғи билан Ботирнинг кўкрагига зарба берган.
Укасининг яраланганини кўриб, кайфи тарқаган Боир Дилмуродга ташланган ва ош пичоғини унинг қорнига икки марта санчган.
Тўполонни эшитган қўшнилар ҳуқуқ-тартибот ходимларини чақиришган. Воқеа жойига етиб келган тартиботчилар жанжалкашларни олиб кетишган. Ярадорлар шифохонага етказилган.
Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, воқеа иштирокчиларига тегишли жазо тайинланган.


Улашинг
  • Теглар:
Top