Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Индонезия 45 та давлат билан визасиз тартиб ўрнатди
21:21 / 12.06.2015
2219

Индонезия 45 та давлат билан визасиз тартиб ўрнатди, деб Индонезия Вазирлар Маҳкамаси котибияти сайтига иқтибос келтирган ҳолда “ТАСС” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Индонезия Республикасининг бошқа давлатлар билан алоқаларини яхшилаш ва миллий ривожланишда устунликларни таъминлаш мақсадида Индонезия президенти Жоко Видодо 2015 йилнинг 9 июнида визасиз сафарлар ҳақида 69-рақамли фармонни имзолади”, деб хабар бермоқда расмий ҳокимият.

Виза чекловларидан озод этилган давлатлар қаторидан Россия, АҚШ, Япония, Корея, Хитой, Уммон, БАА, Польша ва бошқа давлатлар жой олди.


Улашинг
  • Теглар:
Top