Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Меркель конференция чоғида қочқинлар ва меҳнат муҳожирлари ҳақида фикр билдирди
17:03 / 12.06.2015
996

Оилавий корхоналар жамғармаси томонидан ташкил қилинган конференциядаги чиқиши чоғида Германия кацлери Ангела Меркель қочқинлар ва меҳнат муҳожирларига муаммоларига тўхталиб ўтди.

“Бизга бутун Европа иттифоқидан, айниқса, ишсизлик даражаси кучли бўлган мамлакатлардан ёшлар келади, – деди у ўз чиқишида. – Биз бундай муҳожирларни чекланган миқдорда қабул қила олишимизнинг сабабларидан бири Европадаги университетларнинг даражаси ва дастурлари фарқ қилишидир. Шу боис, айтайлик, Латвия ва Эстония ўзида Германия профессионал таълим тизимини жорий қилмоқда”.

Қочқинлар масаласига келганда эса, бу Европа сиёсатчиларининг асосий бош оғриғига айлангани таъкидлаб ўтилди. Маълум қилинишича, Германия бу йил икки баробар кўпроқ қочқин қабул қилади.


Улашинг
  • Теглар:
Top