Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Роналду машғулотга косметик ниқобда келди
21:17 / 12.06.2015
5467

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду машғулот ҳудудида юзига косметик ниқоб чаплаган ҳолда пайдо бўлди. Бу ҳақда Рейтер нашри хабар берган.

30 ёшли ушбу ҳужумчи Евро-2016 турнири учун саралаш босқичи доирасида Арманистонга қарши сафарда ўтказиладиган ўйиндан олдинги машғулотда шундай ниқоб билан ҳаракат қилган.

Қайд этиш жоизки, Роналду Ереван шаҳридаги аэропортда божхона хизмати билан муаммога дуч келганди.

Маълумот учун, Арманистон ва Португалия терма жамоаси ўртасидаги учрашув 13 июнь куни бўлиб ўтади.


Улашинг
  • Теглар:
Top