Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Твиттер шахсий ёзишмалар учун 140та белгилик чекловни олиб ташлайди
08:22 / 12.06.2015
1103

Твиттер ижтимоий тармоғида шу йилнинг июль ойидан шахсий хабарлар жўнатишда бир смсда 140тадан ортиқ белгидан фойдалана олмаслик бўйича чекловлар бекор қилинади. Бу ҳақда Twitter Inc. бўлимидаги Direct Messages лойиҳаси раҳбари Сачин Агарвал маълум қилган.

Маълум қилинишича, бу ўзгаришдан кейин шахсий ёзишмаларда 10 мингтагача ҳарф ва белгилардан фойдаланиш мумкин бўлади.

Ўзгариш амалга киритилишининг аниқ вақти маълум қилинмаган, сайтида синовлар ўтказилиши ва фойдаланувчиларда синовларда қатнашиш сўралган.

Қайд этиш жоизки, бу ўзгаришлар фақат шахсий хабарлар учун бўлиб, твитларда 140та белгидан иборат чеклов сақланиб қолинади.


Улашинг
  • Теглар:
Top