Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
“Барселона” ва “Бавария” Гюндоганга йилига 10 млн евро маош тўлашни истамаяпти
07:06 / 13.06.2015
1134

Дортмунднинг “Боруссия” клуби яримҳимоячиси Илкай Гюндоганнинг келажак фаолияти ҳали ҳам ноаниқ бўлиб қолмоқда.

Bild нашри маълумотларига кўра, “Барселона” ва “Бавария” ўйинчи учун талаб этилаётган 10 млн евролик маош тўлашни истамаётгани сабабли уни олиш учун курашишдан бош тортди.

“Боруссия” ўйинчини агар у шартномани узайтиришни истаса, ўзида олиб қолиши мумкин. Акс ҳолда клуб уни 20 млн еврога сотиб юборишга ҳаракат қилиб кўради.

Гюндоганнинг доротмундликлар билан амалдаги шартномаси 2016 йилнинг ёзигача мўлжалланган.


Улашинг
  • Теглар:
Top