Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Афғонистонда 300 кг оғирликдаги гиёҳванд моддалар партияси қўлга олинди
23:39 / 13.06.2015
1096

Афғонистон шимолида жойлашган Баглан вилоятида 300 кг оғирликдаги гиёҳванд моддалар йирик партияси қўлга олинди. Бу ҳақда Афғонистон Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Полиция маълумотларига кўра, гашиш моддаси ортилган юк машинаси Саланг шоссесининг шимолий қисмидаги Мол Хон туманида тўхтатилган. Гиёҳванд модда Кобулга олиб кетилаётган бўлган.

Экспертларнинг баҳолашича, жорий йилда Афғонистон тарихида гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш бўйича мутлоқ рекордга эришилиши мумкин. Ҳар йили афғон гиёҳвандфурушлари камида 70 млрд доллар даромад оладилар. Афғонистондаги кўкнори экилган майдонлар мамлакатнинг 132 та туманида 224 минг гектарни эгаллайди. Гиёҳванд моддаларнинг катта қисми Россия, Эрон ва Покистонга юборилади. Шу билан бирга, афғонистонликлар орасида гиёҳвандлар сони тез суръатлар билан кўпаймоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top