Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Британиялик мактаб ўқувчиси Юпитер ҳажмидаги сайёрани кашф қилди
13:35 / 13.06.2015
2905

Британиялик 15 ёшли мактаб ўқувчиси фанга номаълум бўлган янги сайёрани аниқлади.

Англиядаги мактаблардан бирида ўқийдиган Том Вагг  астроном олимларга номаълум бўлган сайёрани топди. Бу кашфиётни у Кильс институтидаги малака ошириш жараёнида амалга оширди.

Юлдузлардан бирини кузатиш вақтида номаълум қора доғ Том Ваггнинг эътиборини тортади. Батафсил таҳлил ўтказилгач, ушбу сайёранинг ҳеч бир астрономик харитада йўқлиги маълум бўлди.

Том томонидан кашф этилган сайёранинг Ердан 1000 ёруғлик йили узоқликда жойлашгани, уни тўлиқ ўрганишга тўсқинлик қилмоқда. Бор маълумотлар олимлар томонидан ўрганиб чиқилиб, сайёранинг тахминий ҳажми Юпитер сайёрасига тенг экани маълум бўлди. Ҳозирда вақтинчилик унга “WASP-142b” деб ном берилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top