Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Стокгольмда Швеция шаҳзодасининг никоҳ тўйи бўлди
22:40 / 13.06.2015
1616

Стокгольмда Швеция қироли Карл XVI Густав ва қиролича Сильвиянинг ягона ўғли Карл Филип ва унинг қайлиғи София Хелльквистнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Никоҳ тўйи XVIII асрда қурилган ва Стокгольмдаги қироллик саройида жойлашган Слоттсчюрк черковида бўлиб ўтди.

Шаҳзода Карл Филип ворис шаҳзода ҳисобланмайди. Унинг қайлиғи – йога бўйича собиқ инструктор Вармланд герцогиняси унвонини оладиган бўлди.


Улашинг
  • Теглар:
Top