Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Бразилия, Сенегал, Мали ва Сербия ёшлар терма жамоалари жаҳон чемпионатининг яримфиналига чиқдилар
20:29 / 14.06.2015
1260

Бразилия, Сенегал, Мали ва Сербия ёшлар терма жамоалари (20 ёшдан катта бўлмаган ёшлар) Янги Зеландияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича ёшлар жаҳон чемпионатининг яримфинал босқичига чиқдилар.
Бразилияликлар нимчорак финалда Португалияни пенальтилар серияси бўйича 3:1 ҳисобида мағлуб этдилар. Бразилияликлар билан яримфиналда Ўзбекистон термаси устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган Сенегал терма жамоаси учрашади.
Германия устидан пенальтилар серияси бўйича 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган Мали терма жамоаси иккинчи яримфинал учрашувида АҚШни пенальтилар серияси бўйича 6:5 ҳисобида мағлуб этган Сербия билан беллашади.
Яримфинал учрашувлари 17 июнь куни бўлиб ўтади.


Улашинг
  • Теглар:
Top