Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Жорж Буш ИШИДга қарши қуруқликдаги операцияни бошлашга чақирди
00:17 / 14.06.2015
4170

АҚШнинг собиқ президенти Жорж Буш-кичик Israel Hayom газетасига берган интервьюсида ИШИДга қарши қуруқликда операция ўтказиш зарурлигини айтди.

“Президент қатъий қарор қабул қилиши керак бўлади. Менинг фикрим – ИШИДга қарши қуруқликдаги қўшинлар жалб қилиниши зарур”, деб айтди Буш.

Бушнинг айтишича, унинг ўз пайтида “Ал-Қоида”га қарши Ироққа қўшимча кучларни киритиш ҳақидаги буйруғи тўғри қарор бўлган.

“Менинг фикримча, тарих Ироқда “Ал-Қоида” яксон қилинганини кўрсатади. Мен ҳарбийлар бўлиши йўлини танлаганман. Кўрамиз, ҳукуматимиз жойлардаги ҳақиқатларга қараб қарорлар қабул қилармикин”, деб айтди Буш.


Улашинг
  • Теглар:
Top