Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Пато “Интер”га ўтишга тайёр турибди
20:59 / 14.06.2015
1160

“Коринтианс” футбол жамоаси ҳужумчиси Алешандре Пато “Интер” жамоасига ўтишга тайёрлигини маълум қилди.
“Милан”нинг собиқ ҳужумчиси “нерадзуррилар”га ўзини таклиф қилиб чиқди, деб хабар бермоқда Football Italia нашри.
Бразилиялик футболчи “Коринтианс” билан шартномасини муддатидан олдин бекор қилиб, шу ёзнинг ўзида “Интер”га эркин агент сифатида ўтиши мумкин.
25 ёшли футболчининг “Коринтианс” билан шартномаси 2015 йилнинг декабригача мўлжалланган, бироқ клуб бир неча ойдан бери Патога унинг қиёфасидан фойдаланганлик учун пул тўламай келмоқда ва томонлар ушбу ҳолат юзасидан судлашмоқдалар.


Улашинг
  • Теглар:
Top