Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
20 яшар қиз ёши катта эркак билан ўзлари меҳмон бўлган уйдан 5.5 млн сўмлик тақинчоқлар ва маиший буюмлар ўғирлаб кетди
12:22 / 15.06.2015
4637

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи 20 ёшли Омина исмли қиз ўғирликка шерикликда айбланиб, суд жавобгарлигига тортилди. Бу ҳақда “Огоҳ” газетаси хабар бермоқда.
“Эндигина йигирма баҳорни қаршилаган Омина муқаддам суднинг қора курсисида бир бора ўтирган бўлса-да, тўғри йўлга тушмаган кўринади, йўқса отаси тенги кишига қўшилиб яна қайта жиноятга қўл урмаган бўларди”, – дейилади газета материалида.
Таъкидланишича, кечки пайт шериклар ўзлари эрталаб меҳмон бўлиб кетган уйнинг эшик қулфини бузиб, хонадон эгасига тегишли 1.5 млн сўмлик сариқ металлдан ясалган тақинчоқ ва қарийб 4 млн сўмлик уй-рўзғор буюмларини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.
Газетада қайд қилинишича, улар қисқа муддатда қўлга олиниб, моддий қимматликлар эгасига қайтарилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top