Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбекистон фуқаролари ИШИД таркибига асосан Одноклассникидан жалб қилинмоқда
13:29 / 15.06.2015
5357

Ўзбекистон фуқароларини ИШИД террорчи гуруҳига жалб қилиш асосан Одноклассники ижтимоий тармоғи орқали амалга оширилади. Бу ҳақда сиёсатшунос Анвар Назир айтиб ўтди.
“Фейсбук ёки Твиттер орқали эмас, айнан Одноклассники орқали”, – таъкидлаб ўтди эксперт.
Материалда ушбу тармоқ орқали аёлларнинг террорчилар сафига жалб қилиниши бир қанча мисоллар билан далилланган. Жумладан, Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида яшовчи 38 ёшли Мадина исмли аёлнинг илгари ОАВда ёритилган ҳаёти эслаб ўтилган. Аёл чет элда истиқомат қилувчи 27 ёшли йигит билан шу ижтимоий тармоқда ёзишиб турган. Йигит мавзуни тез-тез жиҳодга буриб турган. Бир куни, Мадинанинг турмуш қурмаганлигини эшитиб, агар у ҳам жиҳодга қўшилса, уни ўзи никоҳлаб олишини айтган.
Мадинанинг “одамларни портлатаманми”, деган саволига жавобан йигит “одамларни эмас, кофирларни”, дея жавоб қайтарган. Шундан сўнг Мадина у билан алоқаларни кесган.


Улашинг
  • Теглар:
Top