Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбекистон хорижий инвесторларга банклар, суғурта ва лизинг компанияларида давлат улушини таклиф қилади
17:52 / 15.06.2015
1473

Ўзбекистон яқин икки йил ичида стратегик аҳамиятга молик хорижий инвесторларга тўрт тижорий банк, тўрт суғурта ва бир лизинг компаниясининг устав капиталларида давлат улуши ва активларини таклиф қилади.

Ўзбекистон президентининг 2015 йил 8 апрелидаги “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улушини ва аҳамиятини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ яқин йиллар ичида хорижий стратегик ҳамкорларга “Алоқабанк”нинг 47.6, “Туронбанк”нинг 63.1, “Ўзагросуғурта”нинг 24.6 ва “Кафолат”нинг 15.5 фоизини сотиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, “Трастбанк”нинг 0.009, “Ипак йўли банк”нинг 0.61, “Капитал-суғурта”нинг 0.013, “Ўзмедлизинг”нинг 13.33, “Мадад”нинг 6.08 фоизини жамоа сотувларида реализация қилиш кўзда тутилмоқда.
Хусусийлаштириш ушбу молиявий институтларнинг модернизацияси ва технологик янгиланишини тезлаштиради, улардаги хизматларнинг рақобатбардошлигини оширади.


Улашинг
  • Теглар:
Top