Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тбилисидаги тошқин 18 млн доллар зарар келтирди
09:11 / 15.06.2015
1115

Грузия пойтахти Тбилисида бўлган тошқи оқибатида шаҳарга 40 млн лари (18 млн доллар) зарар етди. Бу ҳақда молия вазири Нодар Хадури инқирозларни назорат қилиш бошқармаси йиғилишида айтиб ўтди.
“Зарарни ҳисоблаш давом этмоқда, ҳозирги маълумотларга қараганда, у 40 млн ларини ташкил этади. Биз 10 млн ларилик зарарни қоплаш бўйича ишларни бошлаб юбордик. Қўлимиздаги нарсаларни шаҳар ҳокимиятига бердик, улар зарар кўрган аҳолига тарқатилади”, – унинг сўзларини келтиради РИА Новости.
Йиғилиш чоғида бош вазир Ираклий Гарибашвили молия вазирига ҳар бир оилага 10 минг ларидан (4.5 минг доллар) тарқатишга кўрсатма берди.


Улашинг
  • Теглар:
Top