Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тошкентда пиёниста отасини пичоқлаб қўйган ўғил қамалиб кетди
15:53 / 15.06.2015
2503

Тошкентда истиқомат қилувчи, 1980 йили туғилган Валерий Курочкин отасини калтаклаганида ва пичоқлаганликда айбланиб, жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда “Огоҳ” газетаси хабар бермоқда.
Келтирилишича, айбланувчининг отаси Фёдор Курочкин спиртли ичимликларга муккасидан кетган бўлиб, маст ҳолда уюштирган жанжаллари боис кўп вақтини қамоқхонада ўтказган. Ўзининг бундай таржимаи ҳоли боис рафиқаси Татьяна ва ўғли Валерий билан келиша олмаган.
Бир куни, ичиб келиб, маст ҳолда рафиқасига гапирган. Бундан ҳолатга ўрганиб қолган Татьяна эрига эътибор бермагач, Фёдор Валерийнинг хонасига кириб, унга эътироз бирдира бошлаган. Ота-ўғил ўртасида даҳанаки жанг келиб чиққан. Жаҳл устида Фёдор қайнаб турган сув солинган идишни тепиб юборган. Қайноқ сув Валерийнинг оёғига тўкилган. Оғриқдан жаҳли қўзиб кетган фарзанд отасига ташланиб, унинг бошига ва танасига зарбалар бера бошлаган. Аммо бу билан ҳам қониқмай, Фёдорнинг кўкрагига пичоқ билан зарба берган.
Воқеага аралашган Татьяна тез тиббий ёрдам ходимларини чақирган. Фёдорнинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлинган. Отасини пичоқлаган ўғил эса қамоққа ташланган.


Улашинг
  • Теглар:
Top