Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Хитой “Урумчи-Москва” темир йўл юк маршрутини ишга туширди
23:55 / 15.06.2015
1872

10 июнь куни Шинжон марказидан махсус юк ташувчи темир йўл состави йўлга чиқди. Бу янги очилган маршрут орқали биринчи марта поезд юриши бўлди.
Таъкидланишича, бу ХХР томонидан ғарбий йўналишда ишга туширилган навбатдаги юк ташувчи маршрут бўлди. У Марказий Осиё, Грузия ва Челябинскдан ўтади.
Синьхуа агентлигининг эслатиб ўтишича, 2014 йилнинг майида ўтказилган Шинжон бўйича иккинчи марказий кенгашда минтақани Ипак йўли иқтисодий йўлининг асосий нуқтасига айлантириш ҳақида бир хулосага келинган эди. Ўша йилнинг сентябрида эса махсус структура – ғарбий йўналишдаги халқаро товар составлари бўйича бошқарув гуруҳи тузилди. Айни пайтда Шинжоннинг ғарбий йўналишларини юк ташиш мақсадларига ихтисослаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, ўтган йилнинг мартида “Урумчи-Олма-Ота” йўналиши ишга туширилди. У ҳар ҳафта 1-2та рейсни амалга оширади. Юкларнинг асосий тури – қурилиш материаллари, машина жиҳозлари, эҳтиёт қисмлари, электромеханик буюмлар. 24 май ҳолатига кўра состав 80та рейс уюштиришга улгурди.


Улашинг
  • Теглар:
Top