Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Амстердамдаги Power-Gen Europe 2015 кўргазмасида Ўзбекистон вакиллари иштирок этди
16:03 / 21.06.2015
673

Нидерландия пойтахтида Power-Gen Europe 2015 халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда замонавий энергетика бозорининг тенденциялари ва янгиликлари акс этди.
“Жаҳон” ахборот агентлигининг хабар беришича, тадбирда Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги дипломатик миссиялари вакиллари иштирок этди. Улар Европанинг Finmecanica, MH Power Systems Europe Systems, Helic Power, Aalborg Engineering, Exergy, AAF International, Renk, Metka, Clyde Bergrmann, M-CTI International, SPX, Bertsch, Trevimi, Citel, Kawasaki Gas Turbines сингари етакчи энергетик ташкилотлари билан учрашувлар ўтказди. Учрашув давомида ушбу компаниялар вакиллари Ўзбекистон билан энергетика соҳасида ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдиришгани айтилмоқда.
Шунингдек, кўргазмада 2014 йил якунларига кўра Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти бўйича тақдимот уюштирилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top