Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Getty Images компанияси Google`ни антимонопол қонунчиликни бузганликда айбламоқда
10:36 / 24.06.2015
814

Getty Images компанияси Еврокомиссияга Google устидан шикоят қилган бир қатор компаниядар қаторига қўшилди.

Фотоархив йиғувчи компания вакилларининг фикрича, Google қидирув майдонида фотосуратнинг асл файлига ҳавола фойдаланувчи уни қийин топадиган қилиб жойлаштирилади.

“Бу Google компанияси Getty Images контентидан фойдаланишда фойдаланувчилар фотобанк сайтига ўтмасидан даромад олаётганини билдиради”, деб айтилмоқда компания сайтида.

Бундан ташқари, фотоагентликда Google фойдаланувчиларга сичқончанинг ўнг тугмасини босиб фотосуратни сақлаш имконини бериши, бу эса “асл контентнинг оммавий ўғирланишига” олиб келиши таъкидланмоқда.

Аввалроқ Google фойдаланувчиларни тинглаш билан шуғулланишда айбланган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top