Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Xiaomi 2015 йилнинг бошидан бери 35 млн дона қурилма сотди
07:00 / 24.06.2015
993

Хитойнинг Xiaomi компанияси 2015 йилнинг биринчи ярмида 35 млн дона смартфон сотди. Бу ҳақда Android Headlines портали хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, компания савдолари ҳажми 30 фоизлик ўсишни кўрсатган. Агар ўсиш суръати шундайлигича қолса, Xiaomi йил охиригача 80-100 млн дона смартфон ва планшет сотишга муваффақ бўлади.

Айни пайтда Xiaomi февралда аввалги етакчи Samsung`ни ортда қолдириб, Хитой мобиль қурилмалар бозорида 1-ўринни эгалламоқда. Мобиль қурилмалар ишлаб чиқарувчилари глобал рейтингида Xiaomi сотилган қурилмалар бўйича 3-ўринни эгалламоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top