Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Кувайт ва Тунисдаги терактлар қурбонлари сони 66 кишини ташкил этмоқда
11:10 / 27.06.2015
1593

26 июнь куни Кувайтдаги шиалар масжидида содир этилган портлаш натижасида қурбон бўлганлар сони 27 нафарни ташкил этди ва 227 киши оғир жароҳатлар билан шифохоналарга ётқизилди. Бу ҳақда Кувайт Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилган.

Худди шу куни Тунисдаги икки меҳмонхона ҳудудида жангари томонидан 39 сайёҳ ўлдирилган ва 36 киши жароҳатланган.

Бу икки теракт учун ҳам жавобгарликни "ИШИД" ўз зиммасига олган.

Натижада бу терактлар натижасида жами 66 киши ҳалок бўлди.


Улашинг
  • Теглар:
Top