Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қозоғистон махсус хизмати раҳбари ИШИДни ДАИШ деб аташни таклиф қилди
13:33 / 29.06.2015
6916

Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Нуртой Абиқаев ИШИДни ДАИШ деб аташни таклиф қилди.
“ДАИШ ўзини “Ислом давлати” даб атаётган террорчи ташкилотдир. Амалда у диний-террорчилик йўлидаги ўзига хос интернационалга айланди: унинг таркибида турли давлатлардан тўпланган ўн минглаб одамлар бор. Фикримча, сиёсатчилар ва журналистлар ДАИШни Ислом давлати деб аташи нотўғридир”, – деди у Остонада бўлиб ўтган Марказий ва Жанубий Осиё давлатларида экстремизмга қарши курашишга бағишланган конференциядаги чиқишида.
Абиқаевнинг сўзларига қараганда, ташкилот номидан “давлат” сўзининг қўлланилиши унга аллақандай расмийлик тусини бериши мумкин.
“Махсус хизматларда биз ДАИШ қисқартмасини ишлатамиз”, – қўшимча қилди у.


Улашинг
  • Теглар:
Top