Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Чили Перуни енгиш орқали Америка Кубоги финалига йўл олди
06:58 / 30.06.2015
1926

29 июнь куни Чилида давом этаётган Америка Кубоги-2015 турнирининг ярим финал босқичида дастлабки учрашув ўтказилди.
Унда мезбонлар Чили терм жамоаси Перу билан тўқнаш келди ва 2:1 ҳисобидаги ғалабага эришиш орқали, турнир финалига чиқди.

Ўйиннинг 20 дақиқасидаёқ Перу терма жамоаси ҳимоячиси Самбрано қизил карточка олиб, майдонни тарк этиши ўйин натижасига таъсир кўрсатди.
Учрашувнинг 42 ва 64 дақиқаларида Эдуардо Варгас томонидан киритилган голлар терма жамоага ғалаба олиб келди. 60 дақиқада Чили дарвозасига Гари Медель томонидан автогол урилди.

Энди 4 июль куни ўтказиладиган финалда Чили ярим финалнинг иккинчи жуфтлиги, Аргентина ва Парагвай терма жамоалари ўртасидаги учрашув ғолиби билан ўйнаса, Перу шу куни учинчи ўрин учун баҳсда иккинчи жуфтликда мағлуб бўлган жамоага қарши майдонга тушади.

ЧилиПеру 2:1
Голлар: Эдуардо Варгас, 42, 64 – Медель, 60 (автогол)

Чили: Браво, Альборнос (Мена, 46), Рохас, Медель, Исла, Арангис, Марсело Диас (Давид Писарро, 46), Видаль, Вальдивия (Фелипе Гутьеррес, 86), Алексис Санчес, Эдуардо Варгас

Перу: Гальесе, Хуан Мануэль Варгас, Аскуэс, Самбарно, Адвинкула, Лобатон (Йотун, 73), Бальон, Куэва (Кристиан Рамос, 27), Фарфан, Каррильо (Писарро, 73), Герреро

Огоҳлантириш: Самбрано

Четлатиш: Самбрано, 20


Улашинг
  • Теглар:
Top