Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Facebook “хохоллар” сўзи учраган аккаунтларни блоклайди
17:13 / 01.07.2015
2304

Facebook ижтимоий тармоғи маъмурияти Украинани ҳақорат қилишда гумон қилинган фойдаланувчиларнинг саҳифаларини беркитиб қўймоқда. Бу ҳақда “Известия” газетаси хабар бермоқда.

Жумладан, маълум қилинишича, ёзувчи Эдуард Багировнинг аккаунти “бахтсиз хохоллар” жумласи учун бир ҳафтага блоклаб қўйилган.
Ижтимоий тармоқ вакилларининг маълум қилишича, “хохол” сўзи бундай контекстда “ниггер” сингари ҳақорат сўзлари қаторига киритилади. Эслатиб ўтамиз, “хохол” одатда украинларга нисбатан ишлатиладиган ҳақорат сўздир.
Багиров, бу воқеани шарҳлар экан, бу сўзни салбий бўёқларда қўлламаслигини айтиб ўтди.


Улашинг
  • Теглар:
Top