Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Испанияга 15 тонна гашиш олиб ўтмоқчи бўлган сурияликлар қўлга олинди
20:18 / 01.07.2015
1662

Испаниянинг Андалусия вилояти соҳилларида 15 тонна гашиш олиб кетаётган Конго Демократик Республикаси байроғи остидаги кема қўлга олинди, деб хабар бермоқда El Pais нашри.

Ноқонуний юк текширув пайтида кеманинг ертўласида аниқланди. Шундан кейин Испания фуқаро гвардияси кемани Малага портига кузатиб борди ва кема экипажининг 9 аъзосини ҳисбга олди.

Қўлга олинган кемачилардан 6 нафари Сурия фуқароси, қолганлари ҳиндистонликлар эканлиги аниқланди. Тахмин қилинишича, қўлга олинган ушбу партия араб давлатларидан Европа етказиб берилаётган катта партиядаги гиёҳванд моддаларнинг бир қисмини ташкил қилади.


Улашинг
  • Теглар:
Top