Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
АҚШда Рианнанинг қўшиқлари ёзилган 100 млн дона диск сотилган
10:12 / 02.07.2015
2273

Грэмми мукофоти лауреати бўлмиш қўшиқчи Рианна ўз қўшиқлари ёзилган дискларнинг энг харидорлиги бўйича етакчилик қилмоқда. Америка овоз ёзиш саноати уюшмаси маълумотларига кўра, хонанданинг 100 млн дона диски сотилган.

27 ёшли хонанда бу борада катта устунлик билан олдинга ўзиб кетган. Иккинчи ва учинчи ўринларда Тейлор Свифт ҳамда Кэти Пери жойлашган.

Қайд этилишича, Рианна кейинги 10 йил ичида 37 сингл чиқарган.

"Бу кўрсаткичлар тарихий ютуқ ҳисобланади ва Рианнанинг фавқулодда истеъдодидан дарак беради", дейди уюшма бош директори Кэри Шерман.


Улашинг
  • Теглар:
Top