Шанхай биржаси индекси 6 фоизга тушиб кетди
16:10 / 02.07.2015
2110

Сотувлар жараёнида Шанхай биржасининг (Shanghai Composite) асосий индекси 6.3 фоизга тушиб кетди. Бу 2015 йил апрелидан буён кузатилган энг катта тушиш бўлди.

Айтилишича, индекс бир кунда 3 795 пунктга тушиб кетган.
Айни пайтда мунтазам тушиш 5.03 фоизни ёки 3 849 пунктни ташкил қилиб турибди. Хитойнинг яна бир муҳим индексларидан бири – Shenzhen индекси эса шу пайтнинг ўзида 5.69 фоизга тушмоқда.
Хитой фонд-биржасидаги тушиш 12 июндан буён давом этмоқда. Ўшанда Shanghai Composite 5 178.19 пунктга тушиб кетган эди. Шундан буён ушбу индекс 25 фоиз йўқотди. Антирекорд 29 июнь куни қайд қилинди – ўшанда тушиш 7.6 фоизни ташкил қилган эди. шунингдек, 26 июнь куни ҳам бугунгидан кўпроқ – 7.4 фоиз тушиш бор эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top