Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Бухорода аёлнинг бўйнидаги занжирини юлиб қочган 2 талончи қўлга тушди
18:29 / 03.07.2015
1330

2015 йилнинг 26 июнь куни соат 23:00да Бухоро шаҳри, Турди Фароғий кўчасида икки номаълум шахс 1974 йилда туғилган аёлнинг бўйнидан сариқ металлдан ясалган занжирини очиқдан-очиқ юлиб олиб, воқеа жойидан яширинишганлигини маълум қилган

Шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу талончилик содир этган маҳаллий аҳолига мансуб - 20 ва 22 ёшли икки нафар шахслар қўлга олинди ва талончилик тўлиқ фош этилди. 

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top