Тунисда фавқулодда вазият тартиби 30 кунга киритилди
11:55 / 05.07.2015
976

Тунис президенти Бажи Каид ас-Сабсий мамлакатда фавқулодда вазият тартиби 30 кун давом этишини маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

“Террорчиликка қарши кураш – ўзига хос курашдир. Бу урушнинг ўзига хос жиҳатлари бор, улар гоҳида ОАВ ва сўз эркинлигига ҳам тегишлидир”, деб айтди ас-Сабсий.

Президент ҳуқуқ-тартибот муассасалари ва армиянинг ваколатлари кенгайтирилиши, агар намойишлар ва оммавий тадбирлар миллий хавфсизликка таҳдид соладиган бўлса улар ман қилиниши ҳамда ОАВлар фаолияти назорат остига олиниши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

Аввалроқ Тунисда фавқулодда вазият тартиби эълон қилингани маълум қилинганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top