Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Филипп Киркоров ўғлининг туғилган куни муносабати билан шахсий самолётини ўйинчоқларга тўлдирди
15:01 / 06.07.2015
6527

Ўғли Мартиннинг учга тўлиши муносабати билан машҳур хонанда Филипп Киркоров каттакон байрам уюштирди. Тадбир ўтказилган зал қароқчилар кемаси услубида безалган эди. Сандиқлар ичига ширинликлар яширилган, байрамона торт устига эса “Кариб денгизи қароқчилари” қаҳрамонларининг ҳайкалчалари ўрнатилган эди. Улар Киркоров томонидан Лондоннинг Hamles ўйинчоқлар дўконида сотиб олиниб, шахсий самолётда Москвага олиб келинган эди.

Поп қиролининг байрамига унинг бир қатор машҳур ҳамкасблари ташриф буюрди. Алсу, Ани Лорак, Анастасия Стоцкая, Виталий Гогунский, Андрей Малахов, Николай Басков, Алла Пугачёва ва Максим Галкинлар шулар жумласидандир. Уларнинг аксарияти меҳмонга ўз фарзандлари ва оилалари билан бирга ташриф буюрди.


Улашинг
  • Теглар:
Top