Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Футбол бўйича АҚШ аёллар терма жамоаси жаҳон чемпионати ғолиби бўлди
08:38 / 06.07.2015
2137

Канаданинг Ванкувер шаҳрида аёллар терма жамоалари ўртасида футбол бўйича жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди.

Мусобақа финалида АҚШ ва Япония терма жамоалари қизлари беллашишди. АҚШ 5:2 ҳисобида Япония устидан ғалаба қозониб, учинчи бор жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди. Мусобақанинг бронза медалларини Германияни қўшимча вақтда 1:0 ҳисобида мағлуб этган Англия терма жамоаси қўлга киритди.

АҚШ терма жамоаси 1991 ва 1999 йиллардаги жаҳон чемпионатининг ғолиби бўлган.


Улашинг
  • Теглар:
Top