Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Шаҳзода Уильям ва Кейт Миддлтоннинг фарзанди чўқинтирилди
15:08 / 06.07.2015
2932

Авлиё Мария Магдалина черковида шаҳзода Уильям ҳамда Кэмбриж герцогиняси Кэтрин Миддлтоннинг қизи – Шарлоттани чўқинтириш маросими бўлиб ўтди. Маросимни Кентебрия архиепископи Жастин Уэлби ўтказди.
Қизалоқ 180 йил муқаддам малика Викторияни чўқинтиришда ишлатилган жомда ювинтирилди. Кумуш жом маросим учун махсус Тауэрдан олиб келинди.
Тадбирда қизчанинг энг яқин қариндошлари – буваси Кэролл Миддлтон, боболари шаҳзода Чарльз ва Майкл Миддлтон, герцогиня Камилла, шунингдек, холаси ва тоғаси Пиппа ва Джеймс Миддлтонлар. Шаҳзода Жоржнинг синглисига чўқинтирган ота ва оналар вазифасини малика Диананинг жияни баронесса Жейн Фэллоуз, Шарлоттанинг онасининг ўгай укаси Адам Миддлтон, Уильямнинг дўстлари Том ван Страубензее ва Джеймс Мейд, Кэтриннинг дугонаси Софи Картерлар бажарди.


Улашинг
  • Теглар:
Top