БМТ санкцияларининг бекор қилинишидан сўнг Эроннинг ШҲТга аъзолик масаласи ҳал қилинади
10:30 / 07.07.2015
1840

Эроннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига кириши масаласи унга нисбатан БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан жорий қилинган чекловларнинг олиб ташланишидан сўнг ҳал қилинади. Бу ҳақда Россия президентининг ташқи сиёсат бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков РИА Новости агентлигига баёнот берди.
“Эрон ҳам талабнома билан чиққан эди. У кўриб чиқилмоқда, аммо якуний қарор Эронга нисбатан Хавфсизлик Кенгаши томонидан жорий қилинган санкцияларнинг бекор қилинишидан сўнг қабул қилинади”, – деди сиёсатчи.
Шунингдек, у ШҲТ давлатлари ўртасидаги музокаралар якунларига кўра бу борада аниқ қарорлар ишлаб чиқилишини айтди.


Улашинг
  • Теглар:
Top