Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Инҳа университети IELTS сертификатини олишга улгурмаётганларга қўшимча қулайликлар яратди
18:51 / 07.07.2015
5255

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига 26 июль куни математика ва физикадан кириш имтиҳонларини топшириш учун IELTS сертификатига эга бўлиш керак эди. Лекин яқин орада топширилган IELTS имтиҳонлари натижалари кеч чиқиши туфайли 17 июлгача рўйхатдан ўтишга кўпчилик улгура олмаётгани маълум бўлди. Шунинг учун ўқиш ниятида бўлган ёшларга қўшимча имконият тақдим этиш мақсадида, ҳамда ота-оналардан тушган кўплаб таклиф ва илтимосларни инобатга олиб, қуйидаги янгиликларни маълум қиламиз. 

Биринчидан,  17 июлгача онлайн рўйхатдан ўтиб, лекин IELTS сертификатини 25 июль кунигача топшириш шароити яратилди. Яъни, асосий имтиҳондан бир кун олдин бўладиган ориентация кунида сертификатни олиб келиш мумкин. Бу эса июль ойининг ўрталарида IELTS топширган абитуриентларга қўшимча имкониятдир.

Иккинчидан, умуман IELTS сертификати бўлмаганлар учун охирги бор 15 июль куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг қўшимча инглиз тили имтиҳони ташкил этилмоқда. Шуни унутмангки, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети томонидан IELTS/TOEFL дан сертификати бўлмаган, аввалги инглиз тили бўйича қўшимча имтиҳонларни ўтказиб юборган йигит-қизлар учун яна бир ажойиб имконият берилмоқда!

Яна бир бор эслатиб ўтамиз:

1. Инглиз тилидан қўшимча имтиҳон топшириш учун онлайн тарзда www.inha.uz сайтида рўйхатдан ўтишнинг сўнгги куни:2015 йил, 13 июль, соат 17-00 гача.

2. Инглиз тилидан имтиҳон куни: 2015 йил, 15 июль, 08-00.

3. Инглиз тилидан имтиҳон жавоблари: 2015 йил, 16 июль.

Инглиз тилидан IELTS/TOEFL сертификати бўлмаган ёшлар учун Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида ўқиш учун сўнгги имконият. Имкониятни қўлдан бой берманг, азиз ёшлар!


Улашинг
  • Теглар:
Top