Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Назарбоев Остона ҳокимига шаҳарнинг бир бўлагини едирди
17:44 / 07.07.2015
32985

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг туғилган куни ҳамда Остона куни муносабати билан ўтказилган тадбирда олинган видеолавҳа интернетга жойлаштирилди.
Унда давлат раҳбари Остона ҳокими Одилбек Жақсибековни шаҳарнинг Нурли йўл хиёбони нусхасида ишланган тортнинг бир бўлаги билан меҳмон қилгани қайд қилинган.
Тахмин қилинишича, тортни Жақсибековнинг ўзи совға тариқасида Назарбоевнинг юбилейига олиб келган.
Видеода кўринганидай, Назарбоев ширинликдан бир бўлак кесиб олиб, уни қошиқчада ҳокимга едирган.
Бир неча соат ичида видеога 8 минг лайк босилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top