Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қозоғистон Африка ва Яқин Шарқдаги террорчиликдан хавотирдалигини билдирди
10:26 / 07.07.2015
2422

Қозоғистон бир қатор Африка ҳамда Яқин Шарқ давлатларидаги вазиятнинг кескинлашуви, террорчи гуруҳларнинг фаоллашувидан чуқур ташвишда. Бу ҳақдаги баёнот республика ташқи ишлар вазирлиги томонидан тарқатилди.

“Қозоғистон Тунис, Қувайт, Миср ва Нигерия халқларига у ерда содир бўлган қўпорувчилик ҳаракатлари муносабати билан ўз ҳамдардлигини билдиради”, – дейилади баёнотда.
Қозоғистон давлати террорчиликнинг ҳар қандай шаклини қаттиқ қоралаши ва унга қарши курашни қўллаб-қувватлаши ҳужжатда таъкидлаб ўтилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top