Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тошкентда қиз учун талашиб қолган йигитларнинг жанжали қон тўкилиши билан якунланди
21:27 / 07.07.2015
12883

1994 йили туғилган Элёр Дўстов Нигора исмли қиз билан учрашиб юрар эди. Бир куни у кечки пайт қиз билан учрашиш учун Юнусобод туманига йўл олди. Нигора унга пешвоз чиқди, сўнг ёшлар уй яқинидаги хиёбонлардан бирига кириб, ўриндиққа ўтиришди.
Суҳбат чоғида дафъатан қизнинг телефони жиринглаб қолди. Хижолат бўлган қиз телефонни дарҳол ўчириб қўйди. Бундан шубҳаланган Элёр Нигорани сўроққа тута бошлади. Қиз ҳам кўз ёши аралаш “эски йигити” қўнғироқ қилганини тан олди.
Элёр Нигорани уйигача кузатиб қўйди, аммо ўзи хиёбон орқали уйига қайтаётганида бу ерга ўша “эски йигит” – Хуррамга дуч келди. Икковининг даҳанаки жанги муштлашувга ўтиб кетди. Хуррамга кучи етмаслигини тушунган Элёр ёнидан пакки чиқариб, уни Хуррамнинг кўкрагига санчди. Хуррамнинг узоқдан қараб турган дўстлари тезда етиб келишди. Вазиятдан фойдаланиб Элёр қочиб кетди, Хуррам эса республика тез тиббий ёрдам марказига етказилди.
“Огоҳ” газетасининг ёзишича, Элёр Дўстов қўлга олиниб, оғир тан жароҳати етказгани боис қамоқ жазосига ҳукм қилинди.


Улашинг
  • Теглар:
Top