Саудиялик қизалоқ бошқа гуруҳдаги қон қуйилиши натижасида вафот этди
11:05 / 08.07.2015
4690

6 июль куни Саудия Арабистонидаги қирол Абдулла шифохонасида нотўғри қон қуйилиши оқибатида кичкина қизалоқ вафот этди.
Қизнинг ота-онаси шифохона ходимлари устидан соғлиқни сақлаш вазирлигига арз қилди ҳамда уларни фарзандининг ўлимида айблади.
Вазирликнинг расмий вакили Ҳамдон ал-Ғомидий воқеани ўрганиш бўйича махсус комиссия ташкил қилинганини айтди.
Маълум бўлишича, қиз камқонликдан азоб чекиб келган.


Улашинг
  • Теглар:
Top