Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тиндер иловаси фойдаланувчиларнинг пульси ёрдамида лайк қўйиш имконияти яратилди
15:57 / 08.07.2015
2291

Т3 компанияси Apple Watch ва Android Wear ақлли соатлари учун фойдаланувчининг юрак уриш пульсидан келиб чиқиб махсус лайк (қониқарли) ва дизлайк (қониқарсиз) қўювчи технохологияни яратди. Бу ҳақда компания расмий сайтида хабар тарқатилган.

Мазкур илова дастур Hands-Free Tinder деб номланган бўлиб барча Apple Watch ва Android Wear ақлли соатларидан фойдаланувчилар учун амалда бўлади. Илова одам тасвирини кузатган ҳолда унинг пульсини таҳлил қилади ва унинг натижасида лайк ёки дизлайк белгисини қўяди. Агар лайк белгиси чиқадиган бўлса, бунда ўша организмдаги юрак фаолияти яхши ишлаётганидан дарак беради. Агар дизлайк белгиси қўйилса, бунинг аксини кўрсатади.

Мазкур илова дастур тез орада App Store ва Google Play иловалар саватчасига жойлаштирилиши ваъда қилинмоқда. TNW портали мутахассислари унинг барча учун очиқ бўлиши сабаб дастурнинг номини ўзгартириш кераклигини таъкидлашган.


Улашинг
  • Теглар:
Top